Ҳолат тафсилотлари маълум қилинди.
Маълум қилинишича, ушбу бекат туман ҳокимлиги томонидан 15 июль куни қурилган. Ҳодисага унинг устунлари яхши мустаҳкамланмагани сабаб бўлган.
«Юқоридаги ҳолат оқибатида ҳеч бир фуқаро ва йўловчига зарар етмаган бўлиб, ҳозирда масъул ходимлар томонидан бекатни қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, 2- ва 5-автобус саройи тасарруфида бўлган мазкур бекатда 11 дан ортиқ автобус йўналиши ҳаракатланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.