Зеавит Бен-Ҳиллелга икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор этилди.
“Биз унинг давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси, фаол ҳамкорлиги ва қизиқарли ташаббусларини юксак қадрлаймиз”, — деб ёзди давлат раҳбари ёрдамчиси ўзининг Telegram-каналида.
Саида Мирзиёева, шунингдек, Зеавит Бен-Ҳиллелга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Зеавит Бен-Ҳиллел 2020 йилда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида иш бошлаган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.