Ўзбекистонлик пара спортчилар турнир давомида 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медалига эга чиқишди.
Умумжамоа рейтингида биринчи ўринни Хитой терма жамоаси эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин мусобақа мезбони — Япония вакилларига насиб этди.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон делегацияси Пара Осиё ўйинларида медаллар сони ҳамда сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши кўрсаткичга эришди. Шунингдек, мамлакат илк бор ушбу мусобақанинг кучли учлигидан жой олди. Бунгача бўлган энг юқори натижа 2014 йили Жанубий Кореяда ўтказилган Пара Осиё ўйинларида қайд этилган бўлиб, ўшанда Ўзбекистон бешинчи ўринни эгаллаган эди.

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.