Ижтимоий тармоқлардаги танқидлардан сўнг тендер тўхтатилди. “Маънавият ва маърифат” марказига нисбатан қонунни бузганлик учун иш очилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ушбу ҳолатни ўрганиб чиқди.
Ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди ва белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
«Натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилади», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.