Бу йили учун ОТМлара минимал ўтиш балли ўзгаришсиз қолди
2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига грант ва тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш балли тасдиқланди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
хабарига кўра, Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 фоиз) этиб белгиланди.
Тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали эса – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 фоиз) этиб белгиланди.