Meta, Google, Apple … Ярим йилда хорижий компаниялар Ўзбекистонга 48,4 млрд сўм солиқ тўлади

Meta, Google, Apple … Ярим йилда хорижий компаниялар Ўзбекистонга 48,4 млрд сўм солиқ тўлади


Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 2024-йил январ-июн ойларида 48,4 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп, дея хабар бермоқда Солиқ қўмитаси.

Тўланган солиқларнинг 95,1 %и электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:

  • Meta — 18,4 млрд сўм;
  • Google — 12,9 млрд сўм;
  • Apple — 9,8 млрд сўм;
  • Вooking.соm — 1,1 млрд сўм;
  • Amazon — 949,2 млн сўм;
  • Zoom — 696,6 млн сўм;
  • Netflix — 666 млн сўм
  • Xsolla — 652,1 млн сўм;
  • Хсолла — 449,3 млн сўм;
  • Adobe — 301,3 млн сўм.

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.