Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Бахтиёр Исломов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. 2018 йилнинг август ойидан буён ушбу лавозимни Рустам Иноятов эгаллаб келаётган эди.

Президент фармони билан Бахтиёр Исломов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
Фото: Президент матбуот хизмати

Тайинловга қадар 2018 йилнинг август ойидан буён ушбу лавозимда Рустам Иноятов фаолият олиб бораётган эди.

Бахтиёр Исломов бунга қадар президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.