Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020/2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023/2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.
Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024/2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинган. Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.