Ҳудудлараро “Ватандош” ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратов ижтимоий тармоқларда махсус ҳарбий операция иштирокчиларини ҳақоратловчи тасвир билан пост чоп этди.
Хабар қилинишича, у тухум нархлари ҳақида пост жойлаштирган. Унда «тухум бўлиши учун хўрозларни урушдан қайтаринг» деяётган товуқлар акс этган эди.
Москва вилояти Ступино шаҳар суди ишни ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқди ва Баратовни адоват ва нафрат қўзғатиш моддаси (Россия Федерацияси ЖКнинг 282-моддаси 2-қисми) бўйича айбдор деб топиб, уни 4 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Судда Усмон Баратов лингвистик экспертиза нотўғри, бутун жараён ноқонуний эканини айтиб, ҳукмга рози бўлмаган. Унинг фикрича, ишни Страцбургдаги инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲБЕ) кўриб чиқиши керак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.