Бокс. IBF`нинг август ойи учун рейтинги эълон қилинди: Жалолов ҳамда Эргашев кучли 15 таликни тарк этди

Бокс. IBF`нинг август ойи учун рейтинги эълон қилинди: Жалолов ҳамда Эргашев кучли 15 таликни тарк этди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Эътиборлиси, супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз, ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳамда сўнгги жангида мағлубиятга учраган Шоҳжаҳон Эргашев Топ — 15 рейтингини тарк этди. Жалолов ҳам, Эргашев ҳам ўтган ой 13-ўринда қайд этилганди.

Рейтингда 2 нафар боксчимиз қолди:

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қайд этилди;

Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 10-ўринни эгаллади.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.