Шахмат: Абдусатторов Лаграв билан дурангга келишди

Шахмат: Абдусатторов Лаграв билан дурангга келишди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида «Grand Chess Tour» мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган «Sinquefield Cup» турнирининг якунланган 4-турида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов қора доналарда франциялик Максим Вашье Лаграв билан куч синашди. Тенг курашлар остида кечган ўйиннинг 28-юриш ҳолатида томонлар муроса йўлини танлади.

Тўртинчи турда ўтказилган бешта учрашувнинг биттасида, яъни америкалик Уэсли Со ва россиялик Ян Непомняший ўртасидаги баҳсда океан орти вакили оқ доналарда FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган Ян Непомняшийни мағлуб этди.

Шахмат: Абдусатторов Лаграв билан дурангга келишди
Шунингдек, Фабиано Каруана (АҚШ) – Дин Лижэнь (Хитой), Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон) – Алиреза Фирузжа (Франция) ва Аниш Гири (Нидерландия) – Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон) учрашувларида дурангга эришилди.

Бугун, 23 август куни ўтказиладиган 5-турда Нодирбек оқ доналарда ҳиндистонлик Доммараджу Гукеш билан «ақл жанг»ларини олиб боради.

Шахмат: Абдусатторов Лаграв билан дурангга келишди
Эслатиб ўтамиз, 29 августга қадар давом этадиган турнирнинг мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 100 минг долларни қўлга киритади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.