Паралимпиада. Тўрт нафар сузувчимиз финалга йўл олди

Паралимпиада. Тўрт нафар сузувчимиз финалга йўл олди

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари старт олди.

Мусобақанинг илк куни доирасида олти нафар ҳамюртимиз баҳсларга киришмоқда.

Сузувчиларимиз Музаффар Турсунхўжаев ҳамда Кирилл Панков S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш дастури саралашида иштирок этиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди. Мазкур дастурда иштирок этган яна бир ҳамюртимиз — Ислам Асланов эса саралашдан ўта олмади.

Шунингдек, аёллар ўртасида S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш дастурида иштирок этган ҳамюртларимиз Муслима Одилова ҳамда Шоҳсанам Тошпўлатова мос равишда 2 ва 3-ўринларни эгаллаб, финал чиптасини ҳал қилди.

Сузиш баҳсларидаги вакилларимиз иштирокидаги финаллар 23:00 дан сўнг бошланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.