«Ташаббусли бюджет»нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди — рўйхат

"Ташаббусли бюджет"нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди — рўйхат

Ғолиблар ичида энг кўп йиғилган овоз 14 663 тани, энг ками эса 52 тант ташкил қилди.

“Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди, дея хабар қилмоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, жараёнларда республика бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилган ва 2 трлн 139 млрд сўмлик 1 772 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

Республика бўйича энг кўп овозни Косон туманидан қўйилган лойиҳа (ички йўлларни таъмирлаш) тўплаган – 14 663 та. Чирчиқ шаҳридан қўйилган лойиҳа (ички йўлларни таъмирлаш) эса энг кам – атиги 52 та овоз билан ғолиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, мавсумга 6 июлдан старт берилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.