Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Айниқса унинг «Султон Жалолиддин», «Ким экан», «Девона», «Галдиму», «Қўрқдим» каби қўшиқлари кенг оммалашиб, халқ қалбида муносиб ўрин эгаллади.
Бобомурод Ҳамдамов буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди. Унинг қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг «олтин фонди»га киритилган бўлиб, ёрқин хотираси мухлислар қалбида мангу яшайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.