Қўзғатилган жиноят иши доирасида 50 киши судланмоқда.
Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 184, 185-2, 189, 205, 206, 28,209, 209, 211, 228 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
29 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 15 нафарига “гаров“ ва 6 нафарига «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.