Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 сентябрь куни Сергели туманида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ишловчи 2001 йилда туғилган Б.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида бирга ишловчи 2006 йилда туғилган М.Т.ни қўли билан урган. Ушбу ҳолат савдо мажмуасининг бошқа ходими 1998 йилда туғилган Х.Э. томонидан видео тасвирга олинган. Бироқ, фуқаро М.Т. мазкур ҳолат юзасидан муқаддам ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.
Ушбу ҳолат юзасидан МЖтКнинг 183-моддаси («Майда безорилик») аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ЖИБ Сергели туман судига юборилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.