Ҳужжатлар орасида миграция, сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш, транспорт ва яна қатор ҳужжатлар бор.
- Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
- Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
- «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;
- Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;
- Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Бундан ташқари, 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.