Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонидан қатнашган ўзбекистонлик эркак жазоланди

Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонидан қатнашган ўзбекистонлик эркак жазоланди

Судда эркак ўз айбига иқрор бўлиб, хизмат учун шартнома имзолашга мажбур бўлганини ва Донецк вилоятига жўнатилганини айтди.

Жиззахда хорижий давлат ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган 56 ёшли Жиззах вилоятида туғилган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.

Ўзбекистон фуқароси бўлган Ш.Д. Санкт-Петербург шаҳрида ишлаган. 2023 йил август ойида у ўз ихтиёри билан қуролли кучлар сафига борган. 2023 йил 28 августдан 11 октябргача Донецк ва Луганск вилоятларида Украинага қарши ҳарбий амалиётларда қатнашган.

Комиссия экспертизасининг 2024 йил 11 июлдаги хулосасига кўра, судланувчининг оёқ ва қўлларида кўплаб жароҳатлар борлиги аниқланган.ушбу жароҳатларнинг хусусиятлар, чап тизза бўғими юмшоқ тўқималарида ёт жисмлар (майда снаряд бўлаклари) мавжудлигини инобатга олиб, портловчи қуролнинг портлаш жараёнидаги тўлқин зарбаси ҳамда портлаш жараёнидаги майда бўлакли снарядлар таъсирида ҳосил бўлганлиги аниқланган.

Суд жараёнида эркак ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Унинг сўзларига кўра, Россияда ишлаб келиши давомида кўплаб қийинчиликларга учраганлиги, ишлаш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга қийналганлиги сабабли 2023 йил апрель ойида Ўзбекистонда бўлиши давомида, Россия Федерациясининг Тошкент шаҳрида жойлашган элчихонасига мурожаат қилган. У ерда унга Челябинск вилоятига боришини, ушбу жойда РФ фуқаролигига ўтиш масаласи кўрилиши тўғрисида йўлланма беришган. Сўнг, у Челябинск вилоятига борган ва СССР даврида туғилганлиги учун РФ фуқаролигини олган. У ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистонда тегишли органларига ҳеч қандай маълумот бермаган. 2023 йилнинг 28 август куни Санкт-Петербург Мудофаа ишлари бошқармасига ҳисобга қўйиш учун борганида, улар уни Қуролли кучларига ҳарбий хизматга кириши учун шартномага қўл қўйдириб олишган. У ушбу шартномани ўқиб ҳам кўришга улгурмаган.

Ўтган йилнинг октябрь ойида у жароҳатлар олган, шундан сўнг Санкт-Петербургдаги ҳарбий госпиталга олиб кетилган. Бироз вақт ўтиб Ўзбекистонга қайтган. Судда эркак пушаймонлигини билдириб, жазони енгиллаштиришни сўради.

Суд қарори билан Д.Ш. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.