14-18-октабр кунлари Италиянинг Рим шаҳрида “Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми” бўлиб ўтди. Глобал аҳамиятга эга тадбир бутун дунёдан соҳа мутахассислари ва экспертлари, ўнг минглаб иштирокчиларни жорий йилги мавзу, “Сифатли озиқ-овқат барча учун: бугун ва келажак” шиори остида бирлаштирди.
ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси ва кўмаги билан форумда Тошкент давлат аграр университети ва “Янги Ўзбекистон” олий таълим даргоҳидан ўзбекистонлик талабалар юртимиз ёшлари делегацияси номидан иштирок этди.
Сув ресурларини тежаш ва барқарор қишлоқ хўжалиги ҳақидаги билимларни кенг жамоатчиликка ёйишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга даъват этамиз” дея иштирокчиларга қарата таъкидлади.
Делегация, ўз мурожаатида шунингдек, “яшил” таълим, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги муаммолари билан курашишда болалар ва ёшларни жалб қилиш масаласини қайд этди. Ёшларимиз ўз тажриба-ю ғоялари билан бўлишиб, келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари бўйича ўз таклифларини берди.
Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми кўламидан, шунингдек, Ўзбекистон маданиятига бағишланган тадбир ҳам жой олди. Унда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Ёшлар масалалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчиси ва ФАОнинг доимий вакили ҳамда юртимиз номидан иштирок этаётган делегация вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида ёшларимиз “Узбекистан лоунге” лойиҳаси доирасида озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги инновациялари соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тақдимот ўтказди. Мақсад-давлатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқларига э’тиборни қаратиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал этишда агрота’лимнинг аҳамиятини таъкидлашдан иборат бўлди.
Ушбу тадбир иштирокчиларга ўзбек маданий мероси, қишлоқ хўжалиги ва гастрономия ўртасидаги алоқалари билан яқиндан танишиш, миллий меросимизнинг халқаро миқёсдаги аҳамиятини янада чуқурроқ англашга кўмак берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.