Саудия Арабистонининг авиакомпанияси Жидда ва Мадинадан Тошкент ва Наманганга парвозларни амалга оширади.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистон Қироллиги ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2024 йил 14 ноябрда “Ўзавиатсия” агентлиги томонидан Flyadeal авиакомпаниясига Ўзбекистонга Жидда-Тошкент-Жидда, Мадина-Тошкент-Мадина ва Жидда-Наманган-Жидда йўналишларида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.
Парвозлар А320 ҳаво кемасида амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.