13 ноябрдан 15 ноябргача Аёллар ҳуқуқлари бўйича жамоатчилик сиёсати мактаби бўлиб ўтади
Мактабдаги ўқув машғулотлари ижтимоий сиёсат соҳасидаги мутахассисларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган. Дастур сиёсий жараёнларни таҳлил қилиш, стратегиларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий компанияларни бошқариш мавзуларини қамраб олган. Маърузачилар сифатида миллий ва халқаро экспертлар таклиф қилинган бўлиб, бу иштирокчиларга тажриба алмашиш ҳамда касбий йўналишда ҳамкорлик ўрнатиш имконини беради.
Мактабнинг асосий йўналишлари қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани таҳлил қилиш, давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик, чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва гендер йўналишли жамоатчилик кампанияларини бошқариш, шу жумладан бюджетлаштириш ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда тенг иштирок этиш мавзуларини ўз ичига олади.
Маълумот учун:грант дастури Ўзбекистоннинг бешта пилот ҳудудини қамраб олган бўлиб, у ерда аёллар ва қизларнинг аҳволини яхшилашга қаратилган лойиҳалар қўллаб-қувватланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.