Қораверса, шу даврда тижорат банклари томонидан 136 триллион сўмлик кредитлар сўндирилган. Қайтувчанлик даражаси эса 67 фоизни ташкил этган. Банкларнинг жами кредит қўйилмалари қолдиғи 2023 йил 1 январь ҳолатига 390 триллион сўмни ташкил этиб, уларнинг 74 фоизи корпоратив кредитлар, 26 фоизи чакана кредитлар ҳиссасига тўғри келади. Жами кредит портфели қолдиғи 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга ёки 63,7 триллион сўмга, хусусан, корпоратив кредитлар 13 фоизга яъни 32,2 триллион сўм ва аҳоли кредитлари 45 фоизга аниқроғи, 31,5 триллион сўмга ўсган.
Яна бир маълумот, ўтган йил якуни бўйича тижорат банклари 10 триллион сўм соф фойда олган. Бунда банклар томонидан ўтган йилнинг январь-декабрь ойлари давомида 95 триллион сўм миқдорида даромадлар олиниб, 85 триллион сўмлик харажатлар амалга оширилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.