Ўртачирчиқ туманидаги «Туябўғиз» сув омборида бўлиб ўтган рейд давомида ноқонуний ов қилиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, фуқаро М.Н. тақиқланган ов қуроли ёрдамида 87 та товон балиқ, 1 та зоғора балиқ, 5 та илонбош, 16 та оқсила (судак), жами 109 та балиқ овлаган. Натижада табиатга 15 миллион 503 минг сўм зарар етказилган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. М.И. базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм (ноябрь ҳолатига кўра) миқдорида жаримага тортилди. Ҳуқуқбузар қилмиши учун етказилган зарар ва белгиланган жарима — жами 18 миллион 803 минг сўм тўлайдиган бўлди.
Шунингдек, тадбир давомида балиқ овловчиларга ноқонуний усуллар ва тақиқланган қуроллар билан ов қилмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.