Огоҳлантирилгандан ва такроран қоидабузарлик содир этилгандан сўнг йўловчи ва ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Транспорт инспекциясининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими инспектори Салимжон Нишонбоевнинг айтишича, йўловчи нақд пул таклиф қилса, ҳайдовчи уни қабул қилмаслиги керак.
«Вазият Транспорт инспекциясининг ҳудудий инспекторлари томонидан назорат қилинмоқда. Биринчи қоидабузарликда огоҳлантириш чиқарилади. Агар қоидабузарлик такрорланса, ҳайдовчи ва йўловчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилади,» - деди Салимжон Нишонбоев.
Баённома МЖтКнинг 144-моддаси (чиптасиз юриш) ва 145-моддасига (йўловчиларни чиптасиз ташиш) мувофиқ тузилади. Йўловчига БҲМнинг 1/10 қисми (37,5 минг сўм) миқдорида жарима солиниши мумкин.
Қайд этилишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан барча автобусларга видеокузатув камералари ўрнатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.