Тошкент вилоятида эшак суяклари сув бўйига ташлаб кетилди

Тошкент вилоятида эшак суяклари сув бўйига ташлаб кетилди

Ҳайвон қолдиқлари топилган фермадан яна 25 бош эшаклар борлиги аниқланди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида сув бўйига ҳайвон суяклари ташлаб кетилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, ИИББ ва прокуратура ходимлари томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган. Текширув давомда Оҳангарон тумани «Ғаллақудуқ» МФЙда жойлашган эски фермер хўжалиги ҳудуди ҳолислар иштирокида текширилганда 10 дан ортиқ ветеринария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда сақланган эшак ҳайвонининг калла суяклари ва териси борлиги аниқланган.

Маҳсулот бўйича тегшли маълумотнома олинган ва барча ҳолатлар ҳужжатлаштирилган. Жараёнда фермер хўжалиги ҳудудида 25 бош эшак сақланаётгани ҳам аниқланган.

Назорат тадбири давомида ҳудуд дезинфекция қилинган ва ҳайвон суяклари зарарзислантирилиб, йўқ қилинган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича 1965 йилда туғилган шахс ва унинг икки нафар ўғли ишга гумондор сифатида жалб қилинган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.