Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Жўраев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Жўраев вафот этди

Театр ва кино актёри Равшан Жўраев 63 ёшда оламдан кўз юмди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Равшан Жўраев 63 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.

У кўп йиллар давомида театр ҳамда кино соҳасида фаолият юритиб, ёрқин ва мазмунли роллари орқали томошабинлар қалбидан ўрин олди.

Равшан Жўраев “Бобур”, “Чақалоқ”, “Қалб кўчалари”, “Шайтанат – жинлар салтанати”, “Буюк шараф”, “Келин ва куёв” ва бошқа фильмлари билан танилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.