Туркияда ватандошларини сотишда айбланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Туркияда ватандошларини сотишда айбланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Қўлга олинган шахс ўзбекистонлик аёллардан ҳужжатлар олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган 1990 йилда туғилган С.Ў. Тошкент шаҳрига депортация қилинди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Матбуот хизмати.

Мазкур фуқаро ўзбекистонлик фуқарони чет элда қонунга хилоф равишда уларнинг ҳужжатларини олиб қўйган ва шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.