Қозоғистоннинг “Тажен”, Ўзбекистоннинг “Довуд ота” чегара ўтказиш пункти орқали шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ва 3,5 тоннагача бўлган юк автомобилларни ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Мазкур чекловлар чегара ўтказиш пунктларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Қозоғистон томонидан жисмоний шахслар ва транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Шу сабабли ушбу давр мобайнида “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланувчи шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари “Яллама”, «Зангиота (Навоий чегара божхона пости)», “Оқ олтин” ва “Малик” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишларини сўралмоқда
Шунингдек, жисмоний шахслар учун «Қорақалпоғистон» темир йўл ўтказиш пункти орқали йўловчи поездлари ҳаракатланади.
Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг “Тажен” (Қозоғистон) – “Довут ота” (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.