Шавкат Мирзиёев анъанага кўра, Ўзбекистоннинг биринчи президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Бу эл-юртга хизмат унутилмаслиги, ҳамиша эъзозланишидан далолат. Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан Биринчи президентнинг хотираси абадийлаштирилди, у киши таваллуд топган 30 январь ҳар йили нишонланадиган бўлди. Тошкентда илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Самарқандга ташрифлар чоғида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди.
Бу кейинги авлодлар учун ҳам ибрат ва намунадир. Маросимда ана шундай эҳтиром ва бирдамлик намоён бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи президентнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, фазилатлари ёдга олинди.
Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.