Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Хидиров Алишер Бўриевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Алишер Хидиров ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлади.

У мазкур тайинловга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори вазифасида фаолият олиб борган.

Хидиров янги лавозимда 2022 йилдан буён ишлаб келаётган Вохид Ибадуллаев ўрнини эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.