Президент яқинда Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада спортчилар ва мураббийлар билан мулоқотда бўлган масъулларнинг ёмон ишлаганини танқид қилди.
«унинг учун масъул раҳбарлардан тортиб, туман ҳокимигача барча фидойилик билан меҳнат қилиши зарур», – деди давлатимиз раҳбари.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Олимпия ўйинлари тарихи асосан жанг санъатига асосланган. Охирги ўйинларда медаллар фақат 5 спорт тури бўйича қўлга киритилди: бокс, дзюдо, таэквондо, оғир атлетика ва эркин кураш. Бадминтон, енгил атлетика ва эшкак эшишда заиф натижалар қайд этилди.
Президент таъкидлаганидек, спорт федерацияларига вазирлар, республика ташкилотлари раҳбарлари раҳбарлик қилишига қарамай, айримларининг фаолияти мавжуд салоҳиятга мос келмайди.
Жойларда – вилоят, туман ва маҳаллаларда суст ишлаётгани танқид қилинди. Хусусан, спортчилар ва мураббийлар билан ўзаро алоқалар етарли даражада эмаслиги, муаммолар ҳал этилмагани, халқаро федерациялар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмагани, шунингдек, спортчилар ва мураббийларни ўқув-машғулот йиғинларига жўнатиш борасидаги ишлар сустлиги таъкидланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.