Азиз Тошпўлатов янги ички ишлар вазири бўлди

Азиз Тошпўлатов янги ички ишлар вазири бўлди

Президент фармони билан Азиз Анварович Тошпўлатов Ички ишлар вазири лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Азиз Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланди. У бунга қадар Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тошпўлатов 2020 йилнинг март ойидан буён Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Бунгача у ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган (2019−2020). Шунингдек, Самарқанд вилояти ИИБ (2017−2019) ва Наманган вилояти ИИБ (2015−2017) бошқармаларини ҳам бошқарган.

Янги лавозимда у 2017 йилдан буён ишлаб келаётган Пўлат Бобожонов ўрнини эгаллади.

Пўлат Бобожонов (1961 йилда туғилган) Ички ишлар вазирлигига раҳбар этиб тайинлангунига қадар 2012 йилдан Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган. Бунгача Бухоро ва Жиззах вилоятларида прокурор бўлиб ишлаган. 2005−2006 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи, 2000−2005 йилларда эса Бош прокурор ўринбосари бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.