Грузия бош вазири 4 март куни Ўзбекистонга келади

Грузия бош вазири 4 март куни Ўзбекистонга келади

4−5 март кунлари Грузия бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати порталида маълум қилинди.

«Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган», — дейилади хабарда.

Ташриф арафасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев бошчилигидаги делегация Грузияга борди ва соҳадаги савдо-иқтисодий ва илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Аслида Кобахидзенинг ташрифи 20−22 февраль кунларига режа қилинганди. Бош вазирнинг Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакатнинг турли соҳаларда, айниқса, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Февраль ойи бошида Қаҳрамон Юлдашев Грузиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлар бўйича вакили Девид Котариа билан учрашганди. Томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда қўшма лойиҳаларни ишга тушириш имкониятларини кўриб чиққан.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.