ФВВ раҳбарига янги ўринбосарлар тайинланди

ФВВ раҳбарига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Хуршид Тўлқинбоевич Сотиев фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари — Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Хуршид Сотиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар ФВВ Штаб бошлиғининг ўринбосари — Қутқарув кучларининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Илгари у ФВВда турли лавозимларда ишлаган.

2023 йил май ойида вазир ўринбосари — Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи лавозимини Мухтор Яшнарович Мухитдинов эгаллаганди, у бир муддатдан сўнг Тошкент шаҳри ФВБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарининг яна икки ўринбосари Шуҳрат Жўраев (2018 йил августидан) ва Хуршид Алибоев (2023 йилнинг май ойидан) эди, бироқ улар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Президент қарори билан Нуриддин Бахриддинович Қодиров Фавқулодда вазиятлар вазирининг навбатдаги ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У аввал Мудофаа вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган, айни тайинловгача Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

25 февраль куни Ботир Бахромович Қудратхўжаев янги Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди. Бунгача у Бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор лавозимларида ишлаган. ФВВнинг аввалги раҳбари бу лавозимга 2022 йил март ойида тайинланган Абдулла Ҳамидуллаевич Қўлдошев эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.