Фуқаролар тугмани босиш орқали метрополитен ходимлари билан боғланиб, ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериши ёки ёрдам сўраши мумкин.
Мвълум қилинишича, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида метрополитен ҳудудида чақирув тугмалари ўрнатилмоқда.
«Фуқаролар ушбу тугмани босиш орқали метрополитен ходимлари билан боғланиб, ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериши ёки ёрдам сўраши мумкин», — дейди ИИВ транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот котиби Азамат Ахматов.
Таъкидланишича, метродаги видекамера ва динамиклар ёрдамида ходимлар мурожаатчи билан аудио-видеоалоқа ўрнатади. Барча маълумотлар автоматик равишда тизимда қайд этилади. Бу йўловчиларнинг мурожаатларига тезкор жавоб қайтариш имконини беради.
“Ходимлар томонидан тун-у кун ситуацион таҳлил марказининг метро бекатларига ўрнатилган видеокузатув камералари орқали келиб тушаётган хабарларни аниқлаш, тезкорлик билан бартараф этиш ва шубҳали кўринган йўловчиларнинг хатти-ҳаракатлари кузатиб борилмоқда”,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.