Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
«Орли» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Мамлакат делегацияси жойлашган қароргоҳ олдида Францияда ўқиётган, ишлаётган ва илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевни кутиб олди. Давлат раҳбари улар билан суҳбатлашди, ўқиш ва изланишларига муваффақият тилади.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 12 март кунига мўлжалланган. Дастурга мувофиқ, Елисей саройида олий даражадаги Ўзбекистон-Франция музокаралари бўлиб ўтади.
Шунингдек, Мирзиёев ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашув ҳамда Франциянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан давра суҳбати ўтказади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.