«Мазкур давлат ташрифи билан бирга, биз Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ришталарини янада юксалтириб, келажакка йўналтирилган шериклик учун берилган ваъдани бажарамиз», — деди у.
«Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция!» — деб ёзди Макрон.
Яна бир постда Франция президенти француз фотографи Поль Надарнинг XIX аср охирида олинган «Тамерлан дарвозаси» фотосуратини келтирди.
«Бу менинг ватаним», деган Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макрон билан қучоқлашди. Франция президентининг таъкидлашича, фотосурат икки давлат ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқа рамзи ҳисобланади.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Елисей саройида бўлиб ўтган учрашувда Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронга француз ёзувчиси Виктор Гюгонинг ўзбек тилига таржима қилинган «Кулаётган одам» романининг илк нусхасини совға қилди.
«Ушбу китоб оммавий нашрдан чиқиши ва тез орада китобхонлар эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда», — деди у.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.