Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Ички ишлар вазири буйруғи билан подполковник Фаррух Убайдуллаевич Ҳайдаров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Фаррух Ҳайдаров 1983 йилда Қозоғистонда туғилган. 2004 йилда ИИВ Академиясини тамомлаган. У фаолияти давомида Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи, Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Ҳайдаров бунга қадар Ички ишлар вазирлиги академиясининг магистратура босқичи тингловчиси эди.

Маълумот ўрнида, Сирдарёнинг аввалги ИИБ раҳбари Джабаров Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлганди. Андижон ИИБнинг олдинги раҳбари Аюбхон Раҳматуллаев эса ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.