Ўзбекистон ва EИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим имзоланади

Ўзбекистон ва EИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим имзоланади

Ўзбекистон ва EИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимнинг тез фурсатда имзоланади. Бу ҳақда 18 март куни Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела бошчилигидаги делегация учрашувида маълум қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Европа Иттифоқининг юқори даражали вакили давлат раҳбарига Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши раиси Антониу Коштанинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Уни изчил кенгайтириш учун катта имконият ва салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Транспорт ва логистика, энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ ва сув хўжалиги, бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Ўта муҳим минерал ресурсларни қайта ишлаш соҳасида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда 2025 йил апрель ойи бошида Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё — ЕИ» биринчи саммити ва Иқлим форумини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жиҳатлари кўриб чиқилди.

Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.