Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари савдони фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари савдони фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македонияда бўлиб ўтаётган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Буюк Британия ташқи ишлар бўйича давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди.

30 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македония пойтахти Скопье шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 30-йиғилиши доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Хусусан, у Буюк Британиянинг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича янги тайинланган давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди. Эслатиб ўтамиз, у 2011-йилдан 2016-йилгача Британия ҳукуматини бошқарган.

Вазирлар Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигининг йўналишларини муҳокама қилди, барча соҳаларда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари савдони фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди
Сўнгра Бахтиёр Саидов ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи билан учрашди.

«Газета.uz»да реклама

«Жаноб Мекаччининг яқинда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи якунларига тўхталиб, келгуси йиллар учун ҳамкорлик режаларини белгилаб олдик», — деди ТИВ раҳбари.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЕХҲТнинг озчиликлар бўйича Олий комиссари Қайрат Абдраҳмонов билан учрашди. У билан ЕХҲТ маконида миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик тамойилларини илгари суриш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.

Бахтиёр Саидов Канада ташқи ишлар вазирининг парламент котиби Роб Олифант билан эса Ўзбекистон ва Канада ўртасидаги ҳамкорликнинг фойдаланилмаган салоҳияти, икки томонлама кун тартибини кенгайтириш учун улкан имкониятлар ҳақида суҳбатлашди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.