Нуъмон Мухаммадиев 1982 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси катта маслаҳатчи лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада етакчи ва бош маслаҳатчи бўлган. 2009−2013 йилларда Тошкент шаҳри Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттирган.
2016−2023 йилларда вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган. Жумладан, Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, Президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлган.
2023-йилдан тайинловга қадар Тошкент шаҳри Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
У мазкур лавозимда 6 йил давомида ишлаган Худоёр Мелиев ўрнини эгаллади. Унинг ишдан бўшатилиши расман эълон қилинмаган. Мелиев туғилган кунида — 24 февраль куни бўшатилган. Шунингдек, унинг нима сабабдан бўшатилгани ва қайси лавозимга тайинлангани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд эмас.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.