Маълум қилинишича, 18 март куни юқоридаги туманларнинг халқ депутатлари кенгаши навбатдан ташқари сессиялар ўтказган ва уларда янги ҳоким тайинлаш масалалари кўриб чиқилган.
Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан, Тупроққалъа туманидаги корхона таъсисчиси Абдуллаев Мақсудбек Ҳожиевич номзодини тавсия этган.
Музокарада сўзга чиққанлар номзодни якдиллик билан қўллаб-қувватлаган. Мақсудбек Абдуллаев Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланган.
Шундан сўнг вилоят раҳбари Хонқа тумани ҳокими лавозимига Давлатов Улуғбек Жуманиёзович номзодини тавсия этди. Музокаралардан кейин депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллади.
Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Давлатов Янгибозор тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бундан ташқари, халқ депутатлари Шовот тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Жўрабек Раҳимов илгари Хонқа тумани ҳокими лавозимида ишлаган Давлатов Мурадбек Сапарбоевични таништирди. Музокараларда сўзга чиққанлар номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлади.
Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов сессиялар давомида туманларни ривожлантириш борасида йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб, ҳокимларга топшириқлар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.