Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги зилзилалар муносабати билан ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги зилзилалар муносабати билан ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мьянмада рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги (Таиланд) Бош консулхонасининг маълум қилишича, мактуб Мьянма давлат бошқаруви кенгаши раиси генерал Мин Аунг Ҳлаингга жўнатилган.

«Давлатимиз раҳбари ушбу оғир ва мусибатли дамларда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига, Мьянма халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди», — дейилади хабарда.

Мьянма расмийлари 28 март, жума куни содир бўлган 7,7 ва 6,4 магнитудали вайронкор зилзилалар оқибатида 1644 киши ҳалок бўлгани ва 3408 киши жароҳатланганини маълум қилди. Шунингдек, 139 киши бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган.

Силкинишлар Хитой ва Таиландда ҳам сезилди. Таиланддан ҳам маълумотлар пайдо бўлди: Бангкок муниципалитети камида 10 киши ҳалок бўлгани, 42 киши жароҳатлангани ва 78 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланаётганини маълум қилди. Вайроналар ўрганилаётганда қурбонлар ва жабрланганлар сони янада ортиши кутилмоқда.

Ўз навбатида, бир кун аввал Бангкокддаги Бош консулхона мамлакатда ҳалок бўлган ёки жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмагани ҳақида хабар берганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.