Болаларга қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан бўшатилган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 2 апрель куни Нурафшон шаҳридаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.
Ўрганиш натижаларига кўра, муассасада сентябрь ойидан бери фаолият олиб бораётган тарбиячи М.М. болалар билан олиб бораётган машғулот жараёнида уларга нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлган.
Ҳолатни ташкилот раҳбари Насиба Исаева машғулотлар жараёни тугагач хонада ўрнатилган видеокузатув камераларида кўрган ва видеони ходимлар гуруҳига ташлаб, муҳокама қилган.
Таъкидланишича, тарбиячи М.М. билан тузган шартномани бекор қилиниб, ишдан четлатилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари ҳам олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.