«Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар бошланганини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

«Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар бошланганини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Марказий Осиё — Европа Иттифоқи биринчи саммити 4 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтмоқда. Тадбирни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириш сўзи билан очди.

Президент ўз нутқи аввалида йиғилиш олдиндан айтиб бўлмайдиган глобал жараёнлар шароитида ўтаётганини таъкидлади.

«Биз геосиёсий кескинлик, хавфсизлик муаммолари, йирик минтақавий можаролар, барқарор ривожланиш йўлидаги ижтимоий ва иқтисодий таҳдидлар кучайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ҳеч бир ҳудуд бундай мураккаб масалаларни кенг халқаро ҳамкорликсиз, мустақил ҳал эта олмаслиги аниқ», — деди давлат раҳбари.

«Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар бошланганини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё Европа томонининг халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига содиқлигига қўшилишини таъкидлади.

«Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар жараёни бошланганини олқишлаймиз ва тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз», — деди Ўзбекистон президенти.

У жуда мураккаб масалаларни ҳал қилиш кераклигини тушунишини билдирди.

«Лекин олиб борилаётган дипломатик саъй-ҳаракатлар ва сиёсий қарорлардан бошқа муқобилини кўрмаяпмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.