Икки минтақа учун хавфсизликка таҳдидлар умумийдир. Терроризм, экстремизм, радикализм, кибержиноятчилик, наркотрафик ва ноқонуний миграция шулар жумласидандир.
«Европалик ҳамкорларнинг терроризмга қарши кураш масалалари бўйича мулоқотни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлаймиз», — деди давлат раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, BOMCA ва CADAP дастурлари доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳим.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти мамлакат Афғонистонда тинч тараққиётни таъминлаш масалалари бўйича сиёсий маслаҳатлашувларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
«Чуқур афсуслар бўлсинки, жаҳон ҳамжамияти ушбу мамлакат ҳудудидан келаётган барча таҳдидларни етарлича баҳоламаяпти. Афғонистон томонини минтақавий иқтисодий жараёнларга, жумладан, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, ижтимоий соҳани тиклаш орқали фаол жалб этиш зарур, деб ҳисоблаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
У қабул қилинган мажбуриятларни бажариш учун Афғонистоннинг амалдаги расмийлари билан халқаро ҳамжамиятнинг конструктив мулоқотини йўлга қўйиш муҳимлигини тушуниш ва қўллаб-қувватлашга умид билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.