Эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида президент тегишли қарор қабул қилди.
Ёрдам қуйидаги оилаларга берилади:
— Реестрларга киритилган оилаларга;
—«маҳалла еттилиги» хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.
Бунда «маҳалла еттилиги» томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида биринчи навбатда, боқувчисини йўқотган оилалар, аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар, узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар инобатга олинади.
Қўшимча равишда шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони Реестрларгаа киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.