Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳамда Босния ва Герцеговина ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ибрагимов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Австрия, Албания ва Словакиядаги элчиси ҳам ҳисобланади.
Қолаверса, у 2023 йил октябрь ойидан ЕХҲТ, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, ХАЭА ва Ядро синовларини кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти каби халқаро тузилмалар, БМТнинг Вена шаҳридаги бошқа институтларида Ўзбекистоннинг расмий вакили сифатида ҳам аккредитациядан ўтган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.