ФАО Ўзбекистонда яшил қишлоқ хўжалигини илгари суриб, яшил иқтисодиётга ўтишни қўллаб-қувватламоқда
Бу ҳаракатларга қўшимча равишда, Ўзбекистон ҳукумати 2025-йилни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили деб эʼлон қилди. Ушбу миллий фаолият Ўзбекистоннинг янада барқарор ва мустаҳкам келажакни таʼминлаш бўйича ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда ҳамда Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида “Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш бўйича техник кўмак” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қошидаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази директори Ровшан Файзиев Ўзбекистон иқлим ўзгариши таъсирига, айниқса чучук сув ресурслари миқдори ва сифатига салбий таʼсирга жуда заиф эканлигини таʼкидлади. «Иқлим бўйича миллий ҳаракатлар табиий ресурсларнинг самарадорлигини ошириш ва деградациясини тўхтатиш учун агроозиқа тизимларини экологизациялашни ўз ичига олган ҳолда яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича ҳаракатлар билан бирга олиб борилмоқда», — деб тушунтирди Файзиев.
Озиқ-овқат тизимларида экологик муаммоларни ҳал қилишда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурати «яшил қишлоқ хўжалиги» тушунчасини яратишга олиб келди, дея таъкидлади ФАО Қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассиси Таниа Сантиванез, лойиҳанинг етакчи техник ходими. «Яшил қишлоқ хўжалигига ўтиш ҳамкорликдаги ёрдам, салоҳиятни ошириш, технологияларни узатиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш орқали асосий ўзгаришларни талаб қилади. Ушбу семинар доирасида биз Ўзбекистонда иқлим барқарорлигига эришиш, кимёвий воситалардан фойдаланишни камайтириш ва қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш йўлларини муҳокама қилиш имкониятини топдик», — деди Таниа Сантиванез.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.