Яқин ойларда Burger King Ўзбекистон бозорига кириши кутилмоқда

Яқин ойларда Burger King Ўзбекистон бозорига кириши кутилмоқда

Йирик фаст-фуд ресторанлар тармоқларидан бири Ўзбекистон бозори учун франшиза берди. Компания Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлашга ҳозирлик кўрмоқда.

Дунёнинг энг йирик фаст-фуд ресторанлар тармоқларидан бири Burger King яқин ойларда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда 18 апрель куни президент раислигида ўтказилган йиғилишда International Beverages Tashken салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхона асосчиси Шуҳрат Эргашев маълум қилди.

Унинг айтишича, компания мамлакатда Burger King бренди ресторанларини очиш учун лицензия олган.

«Биз 10 йил олдин (Burger King va McDonald’s) ортидан югуриб, Ўзбекистонга келишларини илтимос қилар эдик. Бугун биз улар билан келишувга эришдик. Ўзбекистон учун лицензия олдик. Икки-уч ойдан кейин бизда Burger King каби компаниялар очилади. Улар бизга таклиф қилишди: бу нафақат Тошкент бўйича, балки марказий офисни Тошкентда ўрнатиб, Марказий Осиё бўйлаб лицензия беришга», — дейди у.

Шуҳрат Эргашевнинг таъкидлашича, кўплаб хорижий инвесторлар учун Burger King ва McDonald’s’нинг Ўзбекистон бозорида мавжудлиги бошқа хорижий компанияларнинг мамлакатга инвестиция қарорини киргизишига “муҳим ижобий белги”дир.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.